Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Токиода Япониянинг энергияни бошқаришдаги «ақлли» тизимларини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди


ТОКИО, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония янги энергитика ва саноат технологияларини ривожлантириш ташкилоти (NEDO) раиси Хироаки Исизуко билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Хироаки Исизуко элчини Ўзбекистоннинг Япониядаги дипломатия миссияси раҳбари этиб тайинлангани билан табриклади ва ушбу лавозимдаги келгуси ишларига муваффақиятлар тилади. У икки мамлакатнинг барча соҳалардаги ўзаро алоқалари янада чуқурлашиши ва кенгайишига умид билдирди.

Музокаралар давомида NEDOнинг Ўзбекистондаги иш тажрибаси қайд этилди. Хусусан, ушбу ташкилот иштирокида юқори технологияга асосланган япон ускуналарини ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилди.

Учрашув якунида томонлар иссиқлик ва энергия таъминоти тизимларининг ўзаро самарали алоқасини таъминлайдиган энергияни бошқаришнинг «ақлли» тизимларини жорий этиш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Польша савдо-иқтисодий ҳам...

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев «Wamatex», «VIVE Textile Recycling», «DEKOM...

Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш борасида ол...

Наманган вилоятида Италия сармояси асоси...

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Италиянинг «Planet Industry SRL» компанияси раҳбари Дориано...

Сўнгги янгиликлар