Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Май/2021   Долзарб

Токиодан муносабат: Япония тажрибаси Ўзбекистон билан икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва кичик бизнесни ривожлантиришга ёрдам беради

TOKИO, 12 май. /«Дунё» АА/. Япониянинг ривожланаётган иқтисодиётлар институти фахрий профессори Манабу Шизиму «Дунё» АА учун шарҳида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари ҳақидаги фикрларини изҳор қилди.


- 1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсат, иқтисодиёт, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги муносабатлар ривожини кузатиб келаман, - деди М.Шизиму. – Ушбу муносабатлар узоқ тарих ва мустаҳкам пойдеворга эга. Бугун  Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот, айниқса, пандемия нуқтаи назаридан мавжуд ҳолатни баҳолаш ва икки томонлама ҳамда минтақавий ҳамкорлик бўйича истиқболли вазифаларни белгилаб олиш борасида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Менимча, Ўзбекистонда давом этаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ўзаро бизнес алоқаларини, айниқса, кичик бизнес соҳасида фаол ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Япониянинг бу борадаги улкан амалий тажрибаси ва билими Ўзбекистонда ҳам икки томонлама иқтисодий муносабатлар, ҳам тадбиркорлик ривожига хизмат қилади.

Икки халқ ўртасида маданият ва таълим соҳаларининг устувор йўналишларида ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжуд. Шу билан бирга, Ипак йўли марказида жойлашган Ўзбекистоннинг ноёб сайёҳлик салоҳияти ва маданий мероси японлар орасида тобора кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон ва Япония Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни таъминлашда, жумладан, Афғонистон ва Эрон орқали Ҳинд океани портларига транспорт йўлакларини кенгайтиришда ҳам фаол ҳамкорлик қилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Президентининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ташаббуслари, ҳеч шубҳасиз, бутун Жанубий Осиёнинг иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшади.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари респуб...

Бугун Ташқи ишлар вазирлиги биносида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари р...

Россия ОАВ: Ўзбекистон ташаббуси билан ё...

Самарқанд форуми доирасидаги тадбирларни батафсил ёритиб бормоқда...

Покистондан муносабат: Марказий ва Жануб...

Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар марказининг ижрочи директори Холид Таймур Акром ...

Сўнгги янгиликлар