Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Апрель/2021   Сиёсат

“Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Ўзбекистоннинг Афғонистонда муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади


ТОШКЕНТ, 10 апрель. /“Дунё” АА/. Доҳага амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация бугун “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, учрашув давомида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида тинч сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулла Бародар Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратаётгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди. Бундан ташқари, “Толибон” ҳаракати раҳбарияти вакили Ўзбекистоннинг Афғонистонда транспорт ва энергетика соҳаларида муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини мамнуният билан қўллаб-қувватлади.

У, айниқса, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳалари нафақат Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига, балки мамлакатда тўлақонли тинч сиёсий жараённи бошлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади. Шу ўринда Афғонистон келажакда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида “ишонч ва ҳамкорлик кўприги”га айланиши мумкинлиги билдирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Қулайлик яратилса...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Чирчиқ шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди...

Ўзбекистон Президенти Тошкент кўчаларида...

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қу...

Ўзбекистон Президенти Туркияга ташриф бу...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Та...

Сўнгги янгиликлар