Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Июль/2022   Сиёсат

Томас Никлассон: Афғонистон масаласида биз бир хил позицияга эгамиз

ТОШКЕНТ, 25 июль. /«Дунё» АА/. Эртага Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш” халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Дунё” АА мухбирига интервью берди.


- Музокарада эртага бўлиб ўтадиган халқаро конференция дастури, афғон халқини қўллаб-қувватлашдан умумий манфаатдорлигимиз, томонлар алоҳида аҳамият бераётган умумий тамойиллар тўғрисида фикр алмашдик, - деди дипломат. - Афғонистон ҳақида сўз юритилганда, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, шу жумладан аёллар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар истиқболдаги асосий вазифалардандир.

Тошкент халқаро анжумани ўз вақтида ташкил этилмоқда, деб ҳисоблайман. Афғонистон масаласида биз бир хил позицияга эгамиз ва барчамиз қуйидаги долзарб масалаларга аҳамият қаратаяпмиз: инсон ҳуқуқлари, инклюзивлик, хавфсизлик. Буни халқаро ҳамжамиятга кўрсатмоқдамиз ва ушбу йўналишда давом этамиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирла...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Россия Федерацияси ташқ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа ша...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва Кувайт ...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков бугун Кувайт араб...

Сўнгги янгиликлар