Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Ватандошларимиз

Томск шаҳридаги «Чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш марказида» бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

НОВОСИБИРСК, 25 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Томск шаҳридаги «Чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш маркази» ва ушбу ҳудуддаги жазони ижро этиш муассасаси фаолияти билан танишдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистонлик дипломатлар «Чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш маркази» раҳбарияти билан мулоқот қилдилар.  Суҳбат давомида марказда вақтинча ушлаб турилган ватандошларимиз учун яратиб берилган шарт-шароитлар хусусида фикр алмашилди.

Бош консулхона ходимлари ушбу муассасада бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан алоҳида учрашув ўтказдилар.

Суҳбат давомида фуқароларимизнинг муаммолари ўрганилди, шунингдек, уларни қизиқтирган  барча саволларга жавоб берилди.

Сафар давомида дипломатлар, Томск шаҳридаги 3-сонли Жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган ватандошлар ҳолидан ҳам  хабар олдилар.

Мавзуга оид

Катовицеда Ўзбекистон фуқароларини Украи...

Польшанинг Катовице шаҳри аэропортида “Uzbekistan Airways” Миллий авиакомпаниясининг махсу...

Хвасон шаҳрида ватандошлар билан учрашув...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу мамлакатдаг...

Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ў...

Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири - «The Korea Post» журнали веб-сайтида жорий ...

Сўнгги янгиликлар