Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Таълим

Тошкент ахборот технологиялари университети Австриянинг Клагенфурт университети билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Австриянинг Клагенфурт университети билан илмий йўналишда ҳамда қўшма таълим дастури бўйича ҳамкорлик шартномаларини имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Ушбу икки томонлама ҳужжат Тошкент ахборот технологиялари университетининг магистратура мутахассислиги бўйича беш йўналишда таҳсил олувчи талабалари учун янги имкониятларни яратади.

Қайд этилишича, бешта мутахассислик талабаларининг энг иқтидорлилари саралаб олиниб, улар Клагенфурт университетида 1 ёки 2 семестр давомида ўқишини давом эттириш ҳамда ҳар икки томоннинг дипломига эга бўлишлари мумкин.

Бундан ташқари, университетнинг илмий изланувчилари, докторантура ҳамда магистратура талабалари икки университет профессор-ўқитувчиларини ҳамкор илмий раҳбар сифатида танлаш имкониятига эга бўлишади.

Тошкент ахборот технологиялари университети манбасига кўра,  Клагенфурт университети билан ўрнатилган яқин алоқалар ERASMUS+ INTRAS  лойиҳаси доирасида бошланган.  Унга биноан шу кунга қадар  10 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди. Университетнинг 2 нафар ўқитувчиси хорижда амалиёт ўтади. Ҳадемай университетнинг яна икки нафар тадқиқотчиси беш ойлик алмашув дастури доирасида Авсрияга жўнаб кетади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Миср олий таълим муассасал...

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси кўмагида Фарғона политехника институти ва Мисрнинг “Ҳ...

МОХИ директори Марказий Осиё мамлакатлар...

Кеча Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика ...

Қарши давлат университети Шаҳрисабз педа...

Кеча мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида Қарши давлат университети Шаҳриса...

Сўнгги янгиликлар