Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2023   Таълим

Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Искандария университети ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

ҚОҲИРА, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева кеча Искандария университети ректори Абдулазиз Консова билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот чоғида олий ўқув юртлари тарихи, уларда яратилган шароитлар, кадрлар тайёрлаш тизими тўғрисида маълумот алмашилди. Хорижий тилларни ўқитиш бўйича ҳамкорликда дастурлар яратиш, туризм ва меҳмонхона бизнеси, халқаро иқтисодиёт ва тижорий алоқалар йўналишларида кадрлар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Томонлар илмий ҳамкорлик ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, Искандария кутубхонаси билан қўшма тадбирлар ташкил этиш юзасидан келишувга эришди. Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Искандария университети ўртасида ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берувчи битим имзоланди.

 Маълумот ўрнида: Искандария университети милоддан 300 йил муқаддам ташкил этилган Искандария билимлар уйи давомчиси сифатида 1938 йилда ташкил этилган. Олий ўқув юрти таркибида 21 та факультет ва 3 та институт, 12 та шифохона мавжуд. Университетда 200 минг талабалар, жумладан, 13 мингдан ортиқ хорижлик ёшлар таҳсил олади. Шунингдек, олий таълим муассасасининг хорижий филиалларида 50 мингга яқин йигит-қиз билим олмоқда. Университет Мисрдаги иккинчи йирик олий ўқув юрти бўлиб, жаҳондаги нуфузли 1000 та олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олган.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик талаба Санкт-Петербургдаги...

Санкт-Петербургдаги олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган «Йил талабаси» танловид...

Олий Мажлис Сенати қўмиталари қўшма мажл...

Кеча Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўми...

Буюк Британиянинг нуфузли билим юрти бил...

Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш бўйича Буюк Британиянинг ...

Сўнгги янгиликлар