Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Июль/2020   Илм-фан

Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Франция ҳуқуқини ўрганиш маркази ташкил этилади


ПАРИЖ, 7 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси  кўмагида Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) раҳбарияти, Франциянинг Реймс университети Ҳуқуқ ва сиёсий тадқиқотлар факультети декани Жулиен Будон ҳамда ушбу ўқув даргоҳининг халқаро ишлар бўлими бошлиғи Маурен Рааб билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоконференция аввалида Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев француз томонига мамлакатимизда юридик соҳадаги кадрлар тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди. Бу борада Тошкент давлат юридик университети салоҳиятини халқаро тажриба асосида такомиллаштиришда элчихона зарур амалий ёрдам кўрсатишга тайёр экани қайд этилди.

Ўз навбатида, Тошкент давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори Исломбек Рустамбеков олий таълим муассасасида халқаро алоқалар, жумладан, 2005 йилда очилган Япон ҳуқуқини ўрганиш маркази тўғрисида ахборот берди. Бундан ташқари мазкур университетда АҚШ ва Германия ҳуқуқини ўрганиш марказларининг  фаолияти йўлга қўйилмоқда. Ушу йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш мақсадида ТДЮУ қошида Франция ҳуқуқини ўрганиш марказини очиш таклифи билдирилди. 

Жулиен Будо халқаро ҳамкорликни кенгайтириш университетнинг асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаганини айтиб ўтди. Жулиен Будо ТДЮУ қошида Франция ҳуқуқини ўрганиш марказини очишга амалий кўмак беришга тайёр эканини билдирди. Шу билан бирга, ушбу лойиҳани амалга оширишга француз университетлари консорциумини яратган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини қайд этилди.

Тадбир якунида ўзаро ҳамкорлик йўналишларини аниқ белгилаб олган ҳолда англашув меморандумини тузиш зарурлиги таъкидланди.

Маълумот учун, Реймс университети 1967 йилда ташкил этилган. университет Франциянинг Шампань-Адерн минтақасида жойлашган. Олий таълим муассасасида 8 та йўналиш, жумладан, ҳуқуқ, филология, иқтисод, табиий фанлар, жисмоний тарбия ва спорт, тиббиёт, стоматология ҳамда фармацевтика бўйича мутахассислар тайёрланади. Ани пайтда бу ерда 20 мингта талаба таҳсил олмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Ко...

Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Консультация–Сall Сenter фаолияти иш бошлади....

Хитойнинг “SuperMap International” компа...

Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “SuperMap In...

«Эл-юрт умиди» жамғармаси билан Франция ...

«Эл-юрт умиди» жамғармасида Франция нефть институти (Institut Français du pétrole) вакилла...

Сўнгги янгиликлар