Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Спорт

Тошкент дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

 ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/.   Жорий йил 6-13 октябрь кунлари Тошкентда катталар ўртасида  дзюдо бўйича жаҳон чемпионати  бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида  мазкур йирик турнир олдидан мамлакатимиз терма жамоасининг иштирокига бағишган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари терма жамоамизнинг бўлажак мусобақада иштирок этадиган таркиби, спортчиларимизнинг жисмоний ва руҳий ҳолати каби мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Таъкидланишича, терма жамоа мураббийлар штаби ҳамда шифокорлар спортчиларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда якуний рўйхатни эълон қилган. Шунингдек, дзюдочиларимиз ҳар бир беллашувда бор имкониятларини ишга солиши, медаллар учун максимал даражада ҳаракат қилиниши қайд этилди.  Бу борада терма жамоага жалб қилинган Илиас Илиадис, Марко Шпитка каби хорижий мутахассислар астойдил иш олиб бормоқда.

Матбуот анжумани якунида мутасаддилар давлатимиз раҳбарияти томонидан  терма жамоамиз тайёргарлиги, жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича кўрсатилган эътиборни алоҳида таъкидлаб, уни юқори савияда ўтказиш учун бор имкониятлар сафарбар қилинишини  билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбек миллий курашининг Жанубий кореяли...

Ўзбек миллий кураши ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган IKA рефереси, Жануб...

Спортнинг таэквондо (ИТФ) тури бўйича бо...

Ғолиб ва совриндорлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг дипломи ҳамда эсдалик совғала...

Ўзбекистонлик чавандоз Латвиядаги турнир...

Ўзбекистонлик чавандоз Латвиядаги турнирда ғалаба қозонди....

Сўнгги янгиликлар