Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Март/2021   Маданият

Тошкент фотосуратлар уйида таниқли ижодкор Ренате Графнинг фотосуратлар кўргазмаси очилди


ТОШКЕНТ, 15 март. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент фотосуратлар уйида франко-австриялик ижодкор Ренате Графнинг “Ипак йўли бўйлаб замонлар оша 1993 йилги фотосаёҳат кундалиги” номли кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.    Кўргазма очилишида Ўзбекистон Бадиий академияси, Франция элчихонаси ва қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

“Тадбир Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди. Келаси йил мазкур фотосуратлар Францияда ҳам намойиш қилинади. Негаки, турли маданиятларни уйғунлаштирган санъат асарлари  икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорликнинг ривожига улкан ҳисса қўшади,”- дея таъкидлади Франция элчихонаси вакили Брис Рокфей.     

  Кўргазмада Ренате Графнинг 1993 йилдан буён қилган ижодий саёҳатлари давомида яратилган 100 дан ортиқ ноёб фотосурат ва 10 га яқин фотокитоб намойиш қилинмоқда.

 “Буюк ипак йўли бўйлаб - Франция, Марказий Осиё мамлакатлари, Покистон ва Хитойга қўлимда фотоаппарат билан саёҳат қилдим ва турли маданият, урф-одат ҳамда беназир табиат манзараларига гувоҳ бўлдим. Бугун намойиш этилаётган суратлар эса саёҳатим маҳсули ҳисобланади,”- деди кўргазма муаллифи.

 Ижодкорнинг эътибор марказида, асосан, учта мавзу батафсил ёритилган. Уларни Ўзбекистоннинг меъморий обидалари симфонияси ва Сиандан то Такламакан чўлларигача бўлган табиат мўъжизалари, муқаддас маросимлар антологияси, глобал исиш туфайли Сибирь музликларининг эриши ташкил қилган.

 Кўргазма намойиши Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Фотокўргазма жорий йил 15 мартдан 15 апрелгача давом этади.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик талабалар Халқаро тeатр са...

Россия Федерацияси Маданият вазирлиги кўмагида МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорли...

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат...

ТурСтат» агентлиги томонидан томошабинлар орасида машҳурлик, сайтларининг фаолияти ва ижти...

Дўст билан обод уйинг

“Дўст билан обод уйинг” – “Хонаат бо дўст обод” китоби тақдимотига бағишланган маданий-маъ...

Сўнгги янгиликлар