Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Февраль/2020   Тошкент халқаро инвестиция форуми

Тошкент халқаро инвестиция форумида Ҳиндистоннинг Гужарат ва Харьяна штатлари компаниялари иштирок этади


ТОШКЕНТ, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Ҳиндистон Ўзбекистоннинг муҳим стратегик шерикларидан. Давлатимиз раҳбарининг Ҳиндистонга ташрифи чоғида 1 миллиард доллардан зиёд инвестиция келишувларига эришилган эди. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида Ҳиндистон билан ҳамкорликдаги 154 та корхона фаолият юритмоқда, умумий қиймати 650 миллион доллардан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашувда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган ҳафтада Ҳиндистон компаниялари учун ер ажратилгани, у ерда шифохона, университет, аквапарк ва бошқа қатор объектлар қурилиши кўзда тутилганини қайд этди. Спорт, маданият, шаҳарсозлик каби қатор соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш икки томон учун бирдек фойдали эканини таъкидлади.

Тошкент шаҳар ҳокими, шунингдек, IT-парклар, таълим ва тиббиёт муассасалари, сайёҳлик объектлари қуриш учун инвестицияларни жалб қилишда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан самарали мулоқотни давом эттириш таклифини билдирди.

Ўз навбатида, элчиси Сантош Жа пойтахт шаҳарда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари давом этаётгани, бу нафақат маҳаллий аҳоли, балки меҳмонларни мамнун қилаётганини алоҳида қайд этди. Жорий йил 5-6 март кунлари ўтказиладиган Тошкент халқаро инвестиция форумида Ҳиндистоннинг Гужарат ва Харьяна штатлари йирик компаниялари вакиллари иштирок этишини маълум қилди. Мазкур штатлар ахборот коммуникация технологиялари, тиббиёт, автомобилсозлик ва бошқа кўплаб соҳаларда етакчи эканлигини таъкидлади.

Тадбирда Сантош Жа Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди, икки давлат ўртасида авиақатновни такомиллаштириш, хусусан, Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни ташкил қилиш, Ўзбекистонда Ҳиндистон ресторанларини очиш шулар жумласидан.

Мавзуга оид

Тошкент халқаро инвестиция форуми: иккин...

Жорий йил 5-6 март кунлари Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Тадбир д...

Расмий: Тошкент халқаро инвестиция форум...

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Тошк...

Туркияликлар Тошкент халқаро инвестиция ...

Туркия пойтахтида Ўзбекистон Президентининг мамлакат парламентига Мурожаатномаси ва жорий ...

Сўнгги янгиликлар