Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Июль/2021   Жамият

Тошкент халқаро конференцияси натижалари Тожикистон ОАВ диққат марказида


ДУШАНБЕ, 26 июль. «Дунё АА/. Тожикистонда ўзбек тилида чоп этиладиган «Халқ овози» газетасида 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференция натижаларига бағишланган «Халқаро конференциядан таассуротлар» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Газета бош муҳаррири, Тошкент халқаро конференцияси иштирокчиси  Ёқубжон Абдуманнонзода қаламига мансуб ушбу мақолада Тошкент халқаро конференциясининг аҳамияти, муҳокама қилинган масалалар кўлами ва нуфузли делегациялар иштирокига доир батафсил маълумотлар ўз ифодасини топган.

«15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган юқори даражадаги "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференцияда жаҳоннинг қирқдан зиёд давлати вакиллари, жумладан, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Покистон Бош вазири Имрон Хон, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлил марказларининг раҳбарлари иштирок этди», - деб ёзади нашр.

Мақолада форумдан кўзланган асосий мақсад Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихий яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатларининг манфаатлари йўлида мустаҳкамлашдан иборат бўлгани алоҳида қайд этилган.   

Тожикистон нашри таъкидлаганидек, Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" халқаро конференцияси доирасида “С+5” форматида делегациялар раҳбарлари учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

«16 июль куни эрталаб ўз ишини бошлаган халқаро конференцияни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кириш нутқи билан очди.  Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий яқинлик, уни бугунги кунда ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида мустаҳкамлашнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича тўхталди», - деб ёзади муаллиф.

Нашр, шунингдек, Ўзбекистон Президенти ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурганини ҳам қайд этган.

“Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё билан Жанубий Осиёни самарали ва хавфсиз боғлайдиган транспорт-логистика инфратузилмасини барпо этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. «Термиз - Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўлининг қурилиши бу архитектурада муҳим бўғин бўлади. У икки минтақанинг транзит салоҳиятини тўла юзага чиқариб, юк ташиш масофаси ва вақтини анча қисқартиради. Шу боисдан ҳам, лойиҳа иштирокчи давлатлар ва халқаро молия институтлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда”.

Мақолада Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Покистон Бош вазири Имрон Хон, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили  Жозеп Боррель минтақада ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, бунда мазкур форумнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини баён этганига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Мавзуга оид

Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетасида Ўз...

Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетасида Ўзбекистон мавзусида туркум материаллар чоп этилмоқд...

«101 ватандош изидан» экспедицияси аъзол...

Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғдир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда ҳар йили 9 ма...

Меҳнат мигрантларини Россияга олиб кириш...

Россия Федерациясидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзб...

Сўнгги янгиликлар