27/Ноябрь/2022 Таълим
ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 24-25 ноябрь кунлари Остона шаҳрида «СТEМ Олимпиадаси – таълимда инновациялар» халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаб ўқувчилари ҳам иштирок этди.
Қозоғистон «СТEМ Олимпиадаси – таълимда инновациялар» робототехника олимпиадасида жами 250 та гуруҳ қатнашди.
Улар орасида Тошкент Президент мактаби ўқувчиси 1-ўринни эгаллади.
Андижон ва Фарғона Президент мактаблари иштирокчилари учирган самолётлар эса рекорд натижа кўрсатди.