Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Спорт

Тошкент қиличбозлик бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилди


ТОШКЕНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. 25-26 апрель кунлари Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро мусобақа ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур турнир қиличбозлик бўйича Токио-2020 ёзги Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё-Океания минтақаси саралаш босқичи ҳисобланади.

27 та давлат атлетлари турнирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Олимпия ўйинлари йўлланмаси эса фақат мусобақада биринчи ўринни эгаллаганларга тақдим этилади.

Ташкилотчиларга кўра, мусобақада ҳар бир мамлакатдан  бир нафар спортчи қиличбозликнинг шпага, рапира ҳамда сабля йўналишларида иштирок этиши мумкин.

Мавзуга оид

Ўзбекистон жамоаси 2020 йилги Халқаро ар...

32 та давлат ҳарбий хизматчилари иштирок этган VI-Халқаро армия ўйинлари (АРМИ-2020) якуни...

Эртага йилнинг энг йирик спорт мусобақас...

Эртага, 6 декабрь куни II Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади...

Париж: Самарқанд яриммарафонида элчихона...

Жорий йил 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида старт олган «Samarkand Half Marathon» халқаро ха...

Сўнгги янгиликлар