Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Россия минтақаларида бўлиб, мутасаддилар билан музокаралар ўтказгани баробарида ватандошлар ҳолидан хабар олди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 23 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги кўмагида жорий йил 16-21 май кунлари Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров бошчилигидаги делегациянинг Челябинск ва Тюмень вилоятларига амалий сафари  ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон вакиллари Челябинскдаги «Мой бизнес» ишбилармонлар марказида ташкил этилган бизнес-форумда иштирок этишди. Ушбу анжуман  доирасида Челябинск вилояти иқтисодий тараққиёт вазири Н.Лугачева ва Жанубий Урал савдо-саноат палатаси вице-президенти И.Аристов билан алоҳида музокаралар бўлиб ўтди.  Уларда савдо-иқтисодий соҳада ҳудудлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

 «УралАЗ», «ЧТЗ-Уралтрак»,  «Механаремонтный комплекс», «Мечел-материалы», «Интерпак» каби йирик ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда ушбу корхоналарда меҳнат муҳожирларига бўлган талаб, улар учун яратилган шароитлар юзасидан фикр алмашилди.

 Тадбир якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош консулхона, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ва Челябинскнинг йирик корхоналари ўртасида турли йўналишдаги мутахассисларни Ўзбекистондан ишга жалб этиш бўйича механизмларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўзбекистон делегацияcи аъзолари, шунингдек, Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Е.Ковальчук, вилоят таълим вазири А. Кузнецов  ва вилоят қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари И.Подшивалова билан ҳам учрашди.

Россия томонига мамлакатимизда меҳнат муҳожирларининг хорижга уюшган ва хавфсиз шаклда чиқишини таъминлаш, мигрантларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имтиёзлар тақдим этиш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар, таълим ва қишлоқ ҳўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ўзбек диаспораси фаоллари иштирокида ташкил этилган тадбир чоғида унинг иштирокчилари Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти томонидан меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва уларга яратилган шарт-шароитлар, жумладан, меҳнат фаолиятини олиб бориш мақсадида хорижий мамлакатларга кетаётган фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда чет элдан Ватанга қайтган ҳамюртларимизни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилди.  

Ўзбекистон делегация ташриф давомида «Агрокомплекс Август» қурилиш корхонасида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 нафарга яқин ватандошларимизнинг иш ва яшаш шароитларини бевосита ўрганди.  
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан ўзаро мулоқот Тошкент шаҳри ҳокимлиги номидан ёзилган дастурхон узра давом этди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони Шўро кенгаши вакиллари...

Мамлакатимиз элчихонаси ходимларининг Саудия Арабистони Шўро кенгашидаги (парламенти) Сауд...

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон Фуқаролик ав...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов кеча ушбу мамлакат Фуқаролик авиацияс...

Ўзбекистон ва НАТО ўртасида жамоат хавфс...

Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги университети ва Бидгош (Польша) шаҳридаги ҳарбий полиция ҳам...

Сўнгги янгиликлар