Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Май/2023   Ҳамкорлик

Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича Жанубий Корея тажрибаси ўрганилмоқда

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Корея Республикасига ташриф буюрди, деб  хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик  манбасига таяниб.


 Хизмат сафарининг илк кунида вазир Сеул шаҳар маъмурияти қошида ташкил этилган транспорт маълумоти хизмати (ТОПИС)га ташриф буюриб, шаҳар транспорт тизимини оператив бошқарув фаолияти, ҳайдовчисиз ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг пилот лойиҳалари ҳамда реал вақт режимида транспорт ва йўл маълумотларини таҳлил қилиб бориш имкониятлари билан танишди.

Шунингдек, Ўзбекистон  делегацияси сафар давомида, Сеул шаҳри жамоат транспорти соҳасида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, шаҳарда жорий этилган автобус йўлаклари (BRT), интеграллашган электрон тўлов (T-Money) тизими, даромадларни ташувчилар ўртасида тақсимлашда «Pool» тизими, жамоат транспорт инфратузилмасида аҳолининг заиф қатламлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида, хорижий экспертлар иштирокида Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишлар давом этмоқда. Айнан мазкур жараёнда Жанубий Корея тажрибаси асосида шаҳар транспорт тизмини ривожлантириш борасида энг мақбул ечимларни амалда қўллаш кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Миср музейлари вакиллари ў...

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва...

Ўзбекистон транспорт вазири Халқаро фуқа...

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация жорий йил 30 майдан 1 и...

Жанубий Кореянинг расмий ва ишбилармон д...

Амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Жанубий Кореянинг Пёнтек шаҳар мэри Чон Чан ...

Сўнгги янгиликлар