Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Спорт

Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланди

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионати бошланди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Мусобақада жаҳоннинг 82 мамлакатидан 571 нафар спортчи 14 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. 

Чемпионатнинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -60 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилади.

Мусобақаларда икки нафар Ўзбекистон  дзюдочиси ҳам гиламга чиқади. -60 кг вазнда Дилшод Баратов баҳс олиб борса, -48 кг вазнли Ҳалимажон Қурбонова медаллар учун курашади. 

Беллашувлар «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда илк ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 82 мамлакатнинг 571 нафар дзюдочиси 14 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Яккалик мусобақалар 12 октябргача ўтказилса, жамоалар ўртасидаги баҳслар 13 октябрь куни ташкил этилади. 

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлиги футбол жамоаси «Бо...

Ташқи ишлар вазирлиги футбол жамоаси «Бош вазир кубоги-2020» турнирида 1/4 финал босқичига...

Жанубий кореялик регбичилар билан ўртоқл...

Ўзбекистон ҳарбий спортчилари юртимизда меҳмон бўлиб турган Жанубий Корея регбичилари била...

Оғир атлетика бўйича «Ўзбекистон Республ...

Оғир атлетика бўйича «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги» онлайн халқаро турнири ...

Сўнгги янгиликлар