02/Декабрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Корея Республикаси элчиси Ким Хи Санг билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон - Корея Республикаси ҳамкорлигининг бугунги кун тартибига оид кенг кўламли масалалар, жумладан, турли даражадаги бўлажак тадбирлар кўриб чиқилди.
Жорий йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).