Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Апрель/2022   Жамият

Тошкент ва Сеул шаҳарларининг марказий кўчаларида икки давлат туризм салоҳияти тўғрисидаги видеороликлар намойиш этилади

СЕУЛ, 6 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннининг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари Сеул мэрияси халқаро алоқалар бошқармаси директор ўринбосари Ким Мисун ҳамда ушбу бошқарма масъул ходими Ли Жунхо билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув давомида Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг пойтахтлари ўртасида 2010 йилда ўрнатилган ўзаро биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида амалга оширилиши режалаштирилган қатор маданий-маърифий тадбирлар тўғрисида фикр алмашилди.

Жумладан, Тошкент-Сеул биродарлик алоқалари доирасида ушбу шаҳарларнинг аҳоли гавжум бўлган марказий кўчаларида икки мамлакат сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги видеороликларни паритет асосида намойиш этиш масаласи муҳокама қилинди. Мазкур тадбирни жорий йил май ойида 2 ҳафта давомида Тошкент ва Сеул шаҳарларида ўтказиш режалаштирилди.

Ҳозирда элчихонамиз ходимлари кўмагида Сеул мэрияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан туризм салоҳияти тўғрисидаги сифатли видеороликларни тайёрлаш, тақдимот учун қулай бўлган жойларни аниқлаш ва бошқа масалалар ўрганилмоқда.

Мавзуга оид

Йирик савдо дўконлари ва дорихоналардаги...

Тошкент шаҳар деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига ҳамда нарх-навонинг ...

Теҳрондан Тошкентга навбатдаги янги ҳаво...

Кеча маҳаллий вақт билан соат 12:53да Эроннинг «Qeshm Air» авиакомпаниясига қарашли самол...

Ўзбекистонда масжидлар сони 2 минг 91 та...

Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага ортиб, ...

Сўнгги янгиликлар