Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Октабрь/2020   Долзарб

Тошкент вилоятида Сингапур компанияси билан ҳамкорликда «Нурафшон сити» бунёд этилади


СИНГАПУР, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмаги билан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Сингапурнинг «Universal Success Enterprises Limited» компанияси раиси Прасун Мукержи пойтахт вилоятида «Нурафшон сити» қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Бош келишувни онлайн тарзда имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Ҳужжат Сингапур компанияси томонидан ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда 2021 йил биринчи чорагининг охирига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, кейинчалик тасдиқлаш ва замонавий Нурафшон шаҳри қурилишининг бошланишини назарда тутади. Лойиҳанинг умумий майдони тахминан 2 минг 833 гектарни ташкил этади ва у уч босқичда амалга оширилади.

Лойиҳани «Universal Success Enterprises Limited» ёки ушбу компания томонидан ташкил этилган хорижий компаниялар консорциуми томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ёки хорижий молия институтларининг кредит линиялари асосида амалга ошириш кўзда тутилган. Инвестицияларнинг умумий ҳажми лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади.

Таъкидлаш керакки, шартноманинг имзоланиши элчихона томонидан Тошкент вилояти ва Нурафшон шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда устувор лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ва модернизация қилиш учун республикага хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган изчил ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Мавзуга оид

Божхона постларида «коронавирус»га қарши...

Бугунги кунда хавф солаётган глобал муаммолардан бири бу, шубҳасиз, «коронавирус»дир....

Испаниядан муносабат: Европанинг етакчи ...

Испаниядаги “Паневропа иттифоқи” бош котиби Карлос Уриарте Ўзбекистон Президентининг 25 де...

Ўзбекистон Президентининг БМТдаги ташабб...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ...

Сўнгги янгиликлар