Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Тошкентда 8 декабрь куни Италия ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида эртага “Италия – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари, Италия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи вакиллари минтақадаги долзарб муаммолар, сиёсат, иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилади.

Конференция доирасида “Италия ва Марказий Осиё ўртасидаги илмий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ҳам ўтказилади.

Анжуман Ўзбекистон ва Италия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Луижи Ди Майо ҳамраислигида ўтказилади.

Бўлажак тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакала иштирок этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Қирғизистон Хавфсизлик ...

Ташқи ишлар вазирлигида Гендер тенгликка...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида «Гендер стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамият...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Норвегияни...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Норвегиянинг мамлакатимиздаги янги э...

Сўнгги янгиликлар