Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Май/2023   Сайёҳлик

Тошкентда Ўзбекистон ва Вьетнам сайёҳлик соҳаси вакиллари ўртасида самарали музокаралар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. Кеча пойтахтимизда Ўзбекистон ва Вьетнамнинг  туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган етакчи  тадбиркорлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Маданият ва туризм вазирлиги  маълумотига кўра, «Prestige Travel» сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган  ушбу тадбирда  икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик тоборо кенгайиб бормоқда. Жумладан, икки давлатлар ўртасида сайёҳлар оқими ҳам аввалги йилларга нисбатан кескин ортди. 2022 йилнинг якунларига кўра, Вьетнамдан Ўзбекистонга минг нафар сайёҳ кириб келган.

2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ўз навбатида икки мамлакат туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун янги имконият ва муҳим қулайликлар яратади.

Тадбир давомида, хориж томонига Ўзбекистонда туризм йўналишида яратилган имкониятлар ва эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар икки мамлакатнинг туризм имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли келишувларга эришиш борасида самарали  музакаралар  ўтказишди.

Мавзуга оид

Навоий вилоятида геотуризм ва саноат тур...

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий кон-металлургия комбинатининг Ама...

Олматада Ўзбекистонда зиёрат туризмни ри...

Куни кеча мамлакатимизнинг Олматадаги Бош консуллигида Қозоғистоннинг етакчи сайёҳлик комп...

Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётганлар э...

Хорижийдан Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётганлар тегишли тартибда эмланганлик сертификати...

Сўнгги янгиликлар