Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Сентябрь/2022   «Дунё» АА репортажи

Тошкентда Ахборотдан эркин фойдаланиш кунига бағишланган халқаро конференция ўз ишини якунлади

ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Тошкентда Ахборотдан эркин фойдаланиш халқаро кунига бағишланган «Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборотдан фойдаланиш» мавзусида ўтказилган икки кунлик конференция якунланди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Халқаро анжуман якунида унинг иштирокчилари бўлган ОАВ вакилларига сертификатлар топширилди.

Анжуман Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида ташкил этилди.

– Икки кун давомида ЮНЕСКО вакиллари ва дунёнинг кўплаб давлатларидан келган етакчи экспертлар иштирокида ахборот соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилдик, – дейди Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев. – Конференцияни қўллаб-қувватлаган ва фаол иштирок этган ҳурматли меҳмонларимиз – ЮНЕСКО Бош директорининг алоқа ва ахборотлаштириш бўйича ёрдамчиси Тауфик Желасси ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади, шунингдек, АҚШ, Мексика, Канада, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Австрия, Венгрия, Испания, Австралия, Португалия, Аргентина, Нидерландия, Эстония, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Уганда, Филиппин, Тунис, Марокаш, Озарбайжон ва Қозоғистондан ташриф буюрган иштирокчиларга алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Ахборот соҳасидаги долзарб муаммоларга умумий ечим топишга қаратилган ҳамкорлик алоқаларимиз келгусида ҳам изчил ривожланади, деб ўйлайман. Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллект соҳасида ноёб ютуқларга эришди.

Конференция якунида  иштирокчилар учун ўзбек ёш  санъаткорлари иштирокида концерт дастури тақдим этилди.

Мавзуга оид

Баҳриддин Чустийнинг мега-палови Дубайда...

Кеча Дубай (БАА) шаҳрида бўлиб ўтаётган “ЭКСПО-2020” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон ку...

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали...

Бухородаги биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали доирасида «Bukhara fashion day...

"Дунё" АА фотомухбири баҳорги Истанбул с...

“Дунё” АА фотомухбири Анвар Илёсов дунёнинг бошқа шаҳарлари каби коронавирус пандемияси би...

Сўнгги янгиликлар