Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Сайёҳлик

Тошкентда B2B шаклидаги «Tashkent Travel Mart 2022» халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Кеча B2B шаклидаги «Tashkent Travel Mart 2022» халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туризм ва маданий мероси вазирлиги маълумотга кўра, ушбу тадбир Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида уюштирилди.

 Анъанавий тарзда ўтказилувчи «Tashkent Travel Mart 2022»  тадбирини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Исроил Туризм вазири Ёел Развозов очиб беришди.

 Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси томонидан Европа Иттифоқининг Switch Asia» лойиҳаси, USAIDнинг тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантиришга оид лойиҳаси, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси, “АCТEД” ва Халқаро молия корпорацияси кўмагида ташкил этилди.

Б2Б форматидаги «Tashkent Travel Mart 2022» халқаро сайёҳлик кўргазмаси тармоқлараро мулоқотни кенгайтириш ва янги шароитларда бозорни ривожлантиришнинг мақбул ечимлари ва йўлларини ишлаб чиқиш учун ихтисослаштирилган туристик майдончадир. Б2Б формати, яъни “бизнес учун бизнес”, кўргазмада ихтисослашган ташкилотларга бизнес имкониятларини кенгайтириш, ўз бизнесини юритишдаги кўплаб муаммоларни ҳал этиш, туризм хизматларини таклиф қилиш имконини беради. «Tashkent Travel Mart 2022» юқори сифатли янги туризм маҳсулотларини яратиш ва соҳада хизмат кўрсатиш даражасини оширишга ёрдам берадиган тармоқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашига шубҳа йўқ.

 Таъкидлаш жоизки, жорий йили кўргазмада Ўзбекистон ва бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотларининг энг фаол вакиллари иштирок этишди. Булар 10 дан ортиқ мамлакатларнинг 90 дан ортиқ хорижий компанияларидир. Улар орасида Германия, Чехия, Эстония, БАА, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон сайёҳлик жабҳаси вакиллари бор.

«Tashkent Travel Mart 2022»   халқаро сайёҳлик кўргазмасида хорижий ва маҳаллий туроператорлар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар, банклар, онлайн хизматлар, суғурта компаниялари иштирок этди, шунингдек, биринчи марта Ўзбекистоннинг яшил технологиялари ва оилавий меҳмон уйлари ишлаб чиқариш вакиллари қатнашдилар.

Тадбир доирасида туризм соҳаси мутахассислари нафақат қизиқарли муаммоларни муҳокама қилиш, балки долзарб саволларга жавоб топиш имконига эга бўлдилар. Шунингдек, потенциал мижозлар ва янги ҳамкорлар билан самарали учрашувлар ўтказилиб, келгусидаги ҳамкорликка доир шартномалар тузилди ва меморандумлар имзоланди.

 Маълумот учун: «Tashkent Travel Mart 2022» асосчиси 1998 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси  бўлиб, Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият юритувчи энг йирик ва энг қадимги нодавлат, нотижорат ташкилот ҳисобланади. Уюшма илғор хорижий тажриба асосида туризм соҳасида инновацияларни жорий этишга интилади. У 200дан ортиқ туроператорлар, меҳмонхона бизнеси ва меҳмон уйлари, хостеллар, туризм бизнеси соҳасидаги дастурий таъминот вакилларини ўз атрофига бирлаштирган.

Мавзуга оид

Чеченистонда «Имомлар юртига саёҳат» ном...

Чеченистонда Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Тад...

Ўзбек миллий таомлари Пекинда ўтказилган...

Ўзбекистон элчихонаси 2021 йил Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида «Маданият йили» деб эъл...

Хивада БАА компанияси билан ҳамкорликда ...

Жорий йил 29 апрель куни мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси ташабб...

Сўнгги янгиликлар