Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Апрель/2021   Спорт

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогига старт берилди


ТОШКЕНТ, 17 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча пойтахтимизда Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига кўра, кечанинг ўзида саралаш баҳслари ўтказилди.

Халқаро гимнастика федерацияси тақвим режасидан ўрин олган ҳамда Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим этадиган мазкур турнир 4 босқичдан иборат. Унда сайёрамизнинг 30 та давлатидан келган гимнастика усталари ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Шахсий кўпкураш бўйича квоталар 2019 йилги жаҳон чемпионатига чиқа олмаган ва уч турда максимал балл тўплаган энг яхши уч нафар гимнастикачига тақдим этилади. Бунда ҳар бир мамлакат учун максимал битта йўлланма берилади. Жаҳон кубогида дунё гимнастикаси юлдузлари, хусусан, Дина ва Арина Авериналар (Россия), Боряна Калаин (Болгария), Лина Ашрам ва Никол Зеликман (Исроил), Анастасия Салос ва Алина Гарнаско (Беларусь), Кахо Минагава  (Япония) каби кучли спортчилар шахсий биринчиликда ўзаро мусобақалашади. 12 та гуруҳда эса жамоавий машқлар бўлиб ўтади. Ушбу йўналишда Ўзбекистон терма жамоаси қизлари ҳам ўз омадини синаб кўради.

Мусобақа 18 апрель куни якунланади ва шу куни Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилар номи маълум бўлади.

Мавзуга оид

Боксчиларимиз Олимпиадага йўлланма берув...

Март ойи ўзбек бокси мухлислари учун яна ғалабали онларни тақдим этиши кутилмоқда....

Элнур Абдураимовда ҳам Токио йўлланмаси ...

Уммон шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича “Токио–2020” Олимпиада лицензия мусобақаларида юрт...

Олимпиада машъаласи Грециядан Японияга е...

Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг машъаласи Токио ша...

Сўнгги янгиликлар