Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2022   Илм-фан

Тошкентда Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети очилади

ЛОНДОН, 29 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Лондонда Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agricultural University- RAU) проректори, профессор Нил Равенскрофт билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув чоғида Ўзбекистон Президентининг Тошкентда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университетининг қўшма Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармони ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Британия университети раҳбариятининг сўзларига кўра, июнь ойида Қироллик қишлоқ хўжалиги университетининг бакалавр даражасидаги ўқув дастурларини янги қўшма университетнинг ўқув жараёнига киритиш учун франчайзинг бўйича шартнома имзолаш режалаштирилган. Сентябрь ойида абитуриентлар учун интеграциялашган «Foundation» тайёргарлик дастури ишга туширилади. 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб эса янги университет ўқув жараёнига «Ақлли қишлоқ хўжалиги», «Қишлоқ хўжалиги технологиялари», «Барқарор қишлоқ хўжалиги ва ресурслар», «Барқарор чорвачилик», «Халқаро бизнесни бошқариш» ва «Озиқ-овқат саноатида логистика» сингари 6 та бакалавр дастурлари жорий этилади

Мавзуга оид

Ўзбекистонда “Эрасмус +” ҳафталиги бошла...

Жорий йилнинг 11-15 май кунлари Ўзбекистонда “Эрасмус +” ҳафталиги бошланади....

Хотин-қизлар қўшимча грант асосида олий ...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Низом тасдиқланди...

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган ОТМларга...

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-...

Сўнгги янгиликлар