Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Жамият

Тошкентда COVID-19 коронавирус пандемиясидан кейин Ўзбекистоннинг “яшил” тикланишига бағишланган халқаро форум ўз ишини якунлади


ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкентда «Янги имкониятлар сари: COVID-19 коронавирус пандемиясидан кейинги Ўзбекистоннинг яшил тикланиши» мавзусида халқаро онлайн-форум ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Икки кунлик форум Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастури (БМТ ТД), Ўзбекистон ҳукумати ва бошқа қатор ҳамкорлар томонидан ташкил этилди.

Форумда таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича муайян стратегия ва чора-тадбирлар ишлаб чиқди, қабул қилди ва амалга оширди. Хусусан, 2019 йил октябр ойида «2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси»нинг қабул қилингани бунга ёрқин мисол бўла олади.

Ушбу стратегиянинг мақсади ижтимоий ривожланиш, иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш, иқлим ва экологик барқарорликни таъминлаш орқали «яшил» иқтисодиёт тамойилларини мамлакатдаги мавжуд таркибий ислоҳотларга интеграциялаштирган ҳолда барқарор иқтисодий ривожланишга эришишдан иборат.

Ниҳоясига етган форум, аввало, Ўзбекистонни «яшил» қайта тиклаш ғоясини илгари суриш орқали қуйидаги муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган:

- Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергия самарадорлигига эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш ва шу каби бошқа тегишли чораларни амалга ошириш, шу жумладан Ўзбекистонда яшил иқтисодиётга ўтиш,  «яшил» иқтисодиёт жараёнидаги потенциал инқирозлар фонида прогрессив ва барқарор жамият ва иқтисодиётни илгари суриш, бир вақтнинг ўзида табиий ресурслар ва атроф-муҳит юкини камайтириш сиёсатини муҳокама қилиш учун махсус платформа яратиш;

– COVID-19 даврида ва пандемиядан кейин «яшил» иқтисодиётни тиклашда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш бўйича келгуси тавсиялар ва тадбирлар режаларини муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш.

Мавзуга оид

Хорижлик ватандошимизнинг Янги йил табри...

Янги йил муносабати билан хорижда яшаётган ватандошларимиз байрам табрикларини йўлламоқда...

Озарбайжонда Бош қомусимиз қабул қилинга...

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Озарбайжонда истиқомат қилаётган ва иш фаолиятини олиб б...

Ўзбекистон вакиллари терроризмни молияла...

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияда ЕХҲТ, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчи...

Сўнгги янгиликлар