Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2023   «Дунё» АА репортажи

Тошкентда дипломатик миссиялар ўртасида маданий анъаналар ва миллий таомлар XIX хайрия фестивали бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ўртасида маданий анъаналар ва миллий таомлар ХIХ хайрия фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Фетивалда Озарбайжон, Афғонистон, Миср, Беларусь, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Қозоғистон, Малайзия, БАА, Фаластин, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Ўмон, Чехия, Швецария ва бошқа давлатлар ўзларининг бой миллий колоритини намойиш этди.

Тадбирнинг тантанали  очилиш маросимида, Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси 2000 йилдан буён маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалини ўтказиб келаётгани, у мамлакатимизда фаолият юритаётган элчихоналар ошпаз ходимларининг муҳим тадбирларидан бирига айлангани таъкидланди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ўз нутқида, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур фестиваль мамлакатимиз маданий ҳаётини мазмунан тўлдириб, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига фестивалда иштирок этаётган мамлакатлар маданияти ҳамда туризми билан яқиндан танишиш имконини беришини, шунингдек,  маданият ва  сайёҳлик  соҳаларининг ривожланишига  хизмат  қилишини  билдирди.

Фестивалда хорижий давлатларнинг кенг турдаги миллий таомлари намойиши билан бир қаторда фольклор-этнографик жамоалар ўз санъатини намойиш этди.

Мавзуга оид

Самарқандда I Ўзбекистон агроозиқ-овқат...

«Дунё» АА мухбирлари воқеа жойидан хабар бермоқда...

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий...

Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказида «Инсон ҳуқуқлари таълими: Ўзбекис...

Ўзбекистон ва Беларусь ТИВ раҳбарлари Са...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча Беларусь ташқи ишла...

Сўнгги янгиликлар