Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Сентябрь/2022   «Дунё» АА репортажи

Тошкентда дипломатик ваколатхоналар иштирокида маданий анъаналар ва миллий таомларнинг ёрқин фестивали бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 24 сентябрь.  /"Дунё" АА/. Бугун пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар иштирокида XVIII маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


Фестивалда 28 хорижий давлат элчихоналари вакиллари қатнашди. Афғонистон, Озарбайжон, Миср, Беларусь, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Қозоғистон, Малайзия, БАА, Фаластин, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Ўмон, Чехия, Европа Иттифоқи давлатлари ўзларининг бой миллий ранг-баранглигини намойиш этди. Байрам тадбирида, шунингдек, БМТ, ЕТТБ, бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам фаоллик кўрсатди.

Халқаро тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси 2000 йилдан буён анаъанавий Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалини ўтказиб келаётгани, унда мамлакатимизда фаолият юритаётган элчихоналар ходимлари ўзларининг кулинарлик маҳоратини намойиш этиш имкониятига эга бўлаётгани қайд этилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов мазкур анъанавий фестиваль мамлакатимиз маданий ҳаётини мазмунан тўлдираётгани, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига хорижий мамлакатлар маданияти билан танишиш имкониятини тақдим этаётгани, шунингдек, маданият ва туризм соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, ушбу фестиваль хайрия тадбири экани ҳам маълум қилинди. Миллий таомлар савдосидан тушган барча маблағлар Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги Меҳрибонлик уйларига топширилади.

Фестивалда Ҳиндистон элчисининг турмуш ўртоғи, Ўзбекистондаги элчилар, дипломатлар ва хорижий вакиллар хотин-қизлар клуби раҳбари Ручи Нараин ҳам сўзга чиқди.

- Хорижий дипломатик миссияларга ўз миллий маданияти ва таомларини кенг намойиш этиш имконияти яратилгани ва ушбу гўзал байрамни ташкил этгани учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорчилик билдирамиз. Бугунги фестивалда бошқа мамлакатлар қатори Ҳиндистон вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Мен барча иштирокчиларни миллий павильонимизга таклиф қиламан, - деди у. 

Ташкилотчилар фестиваль якунида барча иштирокчиларга совғалар тақдим қилинишини билдирди.

Мавзуга оид

Бугун Исроил меҳнат бозорининг махсус се...

Ўзбекистон Бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги делегация Исроилнин...

Баҳриддин Чустийнинг мега-палови Дубайда...

Кеча Дубай (БАА) шаҳрида бўлиб ўтаётган “ЭКСПО-2020” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон ку...

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг бирин...

Бугун Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғил...

Сўнгги янгиликлар