Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Октабрь/2020   Илм-фан

Тошкентда Германиянинг Иқтисодиётни тиклаш бўйича кредит институтининг бюроси очилади


ТОШКЕНТ, 2октябрь. /«Дунё» АА/. Тошкентда Иқтисодиётни тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюроси очилади. Бу ҳақдаги келишув 2019 йил 24 декабрь куни имзоланган бўлиб, 29 сентябрь куни давлатмиз раҳбари билан тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

KfW 80 фоиз Германия федерал ҳукуматига (20 фоизи — федерал ҳудудларга) тегишли бўлган банклар гуруҳидир.

Гуруҳда халқаро молиялаштириш бўйича қуйидаги бўлинмалар фаолият юритади:

KfW IPEX-Bank халқаро лойиҳалар ва экспортни молиялаштириш учун жавобгардир;

DEG — KfWнинг шўба корхонаси бўлиб, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга сармоя киритадиган компанияларни молиялаштиради ва маслаҳат беради;

KfW тараққиёт банки — Германия ҳукумати номидан бутун дунё бўйлаб молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суради.

Тошкентдаги офис хорижий давлатнинг иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича давлат ташкилотининг ваколатхонаси сифатида аккредитациядан ўтади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу ҳукуматлараро келишувни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳисобланади.

 

Мавзуга оид

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот ма...

Аввал хабар берганимиздек 17 декабрь куни онлайн шаклда «Имом Мотуридий халқаро илмий-тад...

Тошкент давлат юридик университетида АҚШ...

Тошкент давлат юридик университетида 10 апрель соат 10:00 да АҚШнинг Гонзага университети ...

Имом Мотуридий асари Имом Бухорий халқар...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари Отабек Муҳаммадиев ва Тоҳир Эвадулла...

Сўнгги янгиликлар