Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Май/2022   Саналар

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Мўъжизалар карвони» фестивали ўтказилади

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизда «Мўжизалар карвони» фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 


Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «Next» савдо-кўнгилочар мажмуасида ташкил этиладиган мазкур фестиваль доирасида  концерт, кўргазмалар, хайрия тадбирлари ва бошқа маросимлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Хусусан, «Мўжизалар карвони» фестивали доирасида Ўзбекистоннинг фигурали учиш бўйича ёшлар терма жамоаси иштирокида «Мўжизалар карвони» муз шоуси, «Қувонч дўкони» акцияси ўтказилади. Унда хоҳловчилар болалар китобларини ва юмшоқ ўйинчоқларни совға қилишлари мумкин. Тадбирда Ўзбекистоннинг болалар билан боғлиқ хайрия амалларига ихтисослашган жамғармалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг  тақдимоти ҳам ташкил этилади.

Фестивалнинг асосий мақсади болаларнинг ижодий қобилиятларини кашф қилиш ва қўллаб-қувватлашдир.

Болаларни касблар билан таништириш учун турли касбларга оид станциялар ишлайди. Соғлом турмуш тарзининг энг ёш ихлосмандлари учун алоҳида машғулотлар ҳам уюштирилади.

Болалар учун «Тантана» вокал ва эстрада гуруҳи ўзининг шоу-концертини тақдим этади.

«Мўжизалар карвони» фестивали байрам салюти билан якунланади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги.

Мавзуга оид

Жанубий Кореядаги ватандошларимиздан таб...

Жанубий Кореянинг қатор олийгоҳларида таҳсил олаётган ҳамда ушбу мамлакатда доимий истиқо...

Германиядан табрик: Байроқни ҳурмат қили...

Кеча мамлакатимизда Давлат байроғи куни кенг нишонланди. «Ўзбекистон Республикасининг давл...

Владивостокдаги ватандош: Гербимизда мус...

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Вл...

Сўнгги янгиликлар