Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Январь/2022   Парламент

Тошкентда ижтимоий ҳимояланмаган болаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилади

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Эртага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ЮНИСЕФ кўмагида ижтимоий ҳимояланмаган болаларни қўллаб-қувватлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбир Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Давра суҳбати ўтказилишидан кўзланган мақсад - ўсмирларнинг ихтисослаштирилган тарбиялаш муассасаларига жойлаштирилишларининг олдини олиш ва уларнинг оилалари ҳамда жамиятга тўғри реинтеграциясини таъминлаш бўйича эришилган муваффақиятларни умумлаштириш билан изоҳланади.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг 29 май 2019 йилдаги «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид бошқа асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси доирасида парламент назоратининг таҳлил ва хулосалари натижалари тақдим этилади.

Давра суҳбати якуни бўйича ушбу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилади.

Мавзуга оид

Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва дин...

Бугун янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун кучга кирд...

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича в...

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Озарбайжон пойтахтида ташкил эт...

Сенат раиси: Ўзбекистон БМТнинг Хотин-қ...

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк ...

Сўнгги янгиликлар