Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Март/2023   Инвестициялар

Тошкентда Латвия Инвестициялар ва тараққиёт агентлигининг ваколатхонаси очилади

РИГА, 11 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов Латвия Инвестициялар ва ривожланиш агентлиги (ЛИРА) бош директори Каспарс Рожкалнс билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги савдо, сармоявий ва технологик ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Каспарс Розкалнс Латвия бизнесининг Ўзбекистон билан истиқболли ҳамкорликка қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, муносабатлар динамикаси, савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик соҳалардаги шерикликка тизимли ёндашиш талабини инобатга олган ҳолда, Латвия ҳукумати Тошкентда ЛИРА ваколатхонасини очишга қарор қилган.

Фармацевтика, ахборот-коммуникация технологиялари, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари этиб белгилангани маълум қилинди.

Суҳбат чоғида турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.

1993 йилда ташкил этилган ЛИРА Латвия Иқтисодиёт вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Ташкилотнинг мақсади халқаро бозорда Латвия компанияларининг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий инвестициялар оқимига кўмаклашиш, туризмни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини ва миллий инновацион стратегияни амалга оширишдан иборат.

Шунингдек, ЛИРА маҳаллий компанияларга етишмаётган малакали ишчи кучини ташқаридан ёллаш учун рухсатномалар бериш ваколатига эга. Агентликнинг Бостон (АҚШ), Абу-Даби (БАА), Канберра (Австралия), Вена (Австрия), Оттава (Канада), Копенгаген (Дания), Париж (Франция), Турин (Италия), Токио (Япония), Сеул (Жанубий Корея), Лондон (Буюк Британия), Амстердам (Нидерландия), Осло (Норвегия), Берлин (Германия), Стокгольм (Швеция), Хелсинки (Финляндия), Тель-Авив (Исроил) шаҳарларида ваколатхоналари  мавжуд.

ЛИРА Латвия ҳудудларини ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган 15 та бизнес-инкубаторлар ишини  ҳам бошқаради.

Мавзуга оид

Нукусда технопарк ташкил этилади...

«Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки ташкил эт...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Францияга ташрифи доирасида Бош вазирнинг ўринбосари ...

Хитой компанияси «Сирдарё» ИЭСдан «Зафа...

«Сирдарё» иссиқлик электр станцияси ва Жиззах вилоятида янги қурилаётган рақамли «Зафаробо...

Сўнгги янгиликлар