Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Август/2022   Тарих

Тошкентда “Ўзбек хотин-қизларининг давлатчилик тарихидаги ўрни ва хизматлари” мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 10 август. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Фанлар академияси Тарих институти ҳамкорлигида “Ўзбек хотин-қизларининг давлатчилигимиз тарихидаги ўрни ва хизматлари” мавзусидаги илмий йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматидан маълум қилинишича, унда сенатор ва депутатлар, ҳукумат вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбар аёллари, Фанлар академияси Тарих институти, “Ўзархив” агентлиги, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фаол хотин-қизлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Анжуманни Олий Мажлис Сенати Раиси – Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева кириш сўзи билан очди.

Бугунги кунда хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда фаоллигини ошириш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 69-мақсади “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш” деб белгиланган.

Албатта, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларда ўз аксини топган ушбу эзгу мақсадларни амалга ошириш, энг аввало, уч минг йиллик ўзбек давлатчилиги тарихида аёлларимизга бўлган муносабат, турли даврлар оша сақланиб қолган хотин-қизларни қадрлаш ва эъзозлаш билан боғлиқ бўлган миллий тарбия, урф-одат ҳамда анъаналаримизни чуқур ўрганиш, хотин-қизларнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги ўрни ва хизматларини халқимиз орасида кенг тарғиб этишни тақозо этади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев миллий онгни тарбиялаш, замонавий билимларни ўзлаштиришда тарих фанининг алоҳида ўрни борлигини доим таъкидлаб келадилар.

Ғурур билан таъкидлаш мумкинки, ўтмишда давлат бошқаруви, ҳарб иши, юрт ҳимояси, мулкчилик, қурилиш, ишбилармонлик, ҳомийлик, таълим-тарбия, адабиёт, диний соҳаларда ўзбек аёллари кўрсатган фаолият унча-мунча халқ ва давлат тажрибасида учрамайди. Буни сўнгги беш-олти йил ичида жадал ривожланишни бошдан кечираётган тарих фанида қўлга киритилаётган илмий натижалар исботламоқда.

Ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон Миллий архивда сақланаётган ноёб вақф ҳужжатлари намойиши ташкил этилди. Мазкур вақф ҳужжатлари Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонлиги даврида яшаган турли тоифа аёллар томонидан мадраса, мактаблар фаолияти ва бошқа эзгу маърифий амалларга атаб ўз бойликларини хайр-эҳсон қилинганини тасдиқлайди. Шунингдек, Ўзбекистон кино, фото ва овозли ҳужжатлар Миллий архивида сақланаётган суратлар кўргазмасида ўзбек миллий либос ва тақинчоқлари, ҳунарманд, санъаткор, ижодкор ва бошқа соҳа аёлларининг иш жараёндаги тасвирларидан иборат фотокўргазма, архив манбалари аёлларимизнинг давлатчилик тарихида тутган ўрни ва мавқеини ҳужжатли асосда ифодалаб беради.

Тадбирда ўзбек аёлининг қадр-қиммати, қадимги ашёвий манбаларда акс этган аёл тимсоли, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни, кийиниш маданияти, зеб-зийнатлар ва уларнинг фалсафаси, Қўқон маликаси, Минг ойим ва унинг келини Нодира бегимнинг маърифат, иқтисодий ҳаёт ва давлат бошқарувдаги фаолияти, турли манбаларда хотин-қизлар томонидан ижтимоий ҳаёт, маориф равнақи йўлида амалга оширган ҳомийлик, бунёдкорлик ишлари, янгича фикрловчи жадид аёлларининг матбуотдаги чиқишларига оид маълумотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунлари бўйича тавсиялар қабул қилинди.

Мавзуга оид

Турк тарихчиси: Инсон ҳаёти давомида бор...

Туркиянинг оммабоп https://www.tv100.com веб-сайтида таниқли турк тарихчиси, профессор Илб...

29-30 сентябрь кунлари Мўйноқда тасавву...

Эртага Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Аҳмад Яссавий тариқати давомчиси б...

Бухоро вилоятидаги еттита обида Ислом ол...

Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Таълим, фан ва маданият масалалари бўйич...

Сўнгги янгиликлар