Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Маданият

Тошкентда «Ўзбекистон-Ҳиндистон: маданий алоқалар тарихидан» номли фотокўргазма ўз ишини бошлади


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи филиали - Тошкент музейида «Ўзбекистон-Ҳиндистон: маданий алоқалар тарихидан» номли фотокўргазма  очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фанлар академияси маълумотига кўра, кўргазма Тошкент фотолар уйи, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кўргазмада Ҳиндистон раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифи ва замонавий Ҳиндистон фотосуратлари намойишга қўйилган.

Ўзбекистон ва Ҳиндистонни тарихий, маданий алоқалар боғлаб туриши, урф-одат, анъаналарда муштарак жиҳатларнинг мавжудлиги икки томонлама маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини берди. Мазкур кўргазма мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ва изчил ривожлантиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Испан ҳунармандлари Қўқондаги Халқаро ҳу...

Ўзбекистонда ўтказилаётган йирик халқаро тадбирлар мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, сармо...

Германия нашри: Ўзбекистон ипаги немис м...

Германиянинг “Rhein-Neckar-Zeitung” газетасида ўзбек ипаги, ундан тайёрланган атлас ва адр...

Нагоя «Тошкент кунлари»га тайёргарлик кў...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнин...

Сўнгги янгиликлар