Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Тошкентда Ўзбекистон-Финляндия ташқи ишлар вазирликлариаро сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10-давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Финляндия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг ўнинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ва Финляндия ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича департаменти бош директори Мария Лиивала бошчилик қилди.

 Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Долзарб ва амалий аҳамиятга эга ҳужжатлар орқали иқтисодий дипломатияни такомиллаштириш ва икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, ўзаро ташрифлар, семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат таҳлил марказлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

 Шунингдек, минтақавий масалалар ҳамда БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

 Зафар Юлдошкулов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

Бугун Ўзбекистонга Хитойдан COVID-19га қ...

Бугун Ташқи ишлар вазирлигида «Иш шаротида соғлом турмуш тарзи, Ўзбекистонда коронавирус...

Эртага БМТ Бош котибининг биринчи ўринбо...

8-9 июнь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳ...

Брюсселда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Бельгия...

Брюсселда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчили...

Сўнгги янгиликлар