Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Октабрь/2021   Илм-фан

Тошкентда Ўзбекистон-Франция таълим-форуми бошланди


ПАРИЖ, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция таълим-форуми ўз ишини бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирнинг дастлабки куни анжуман таъриқасида Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилди. Форумда Франция ташқи ишлар вазирлигининг университетлараро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мартин Руссель бошчилигида 15 га яқин етакчи француз олий таълим муассасалари вакиллари ва «Campus France» ташкилоти раҳбарияти иштирок этмоқда.

Форум доирасида Франциянинг Université de Bordeaux, Université de Franche comte,  Université de Poitiers, Université de Toulouse 3, Ecole Nationale d’Aviation Civile, AICP - Académie Internationale de coupe de Paris, ENSC - Ecole Nationale Superieure de Chimie de Rennes, EPF- Ecole d'Ingenieurs, Vatel Business School, INSEEC U, Istituto Marangoni Paris, Rennes Business School каби йирик олий ўқув муассасалари тақдим этилади.

Француз университетларнинг асосий мақсади - Ўзбекистон таълим даргоҳлари билан муҳандислик, кимё, тарихий ёдгорликларни асраш, тиббиёт, туризм, мода ва дизайн, авиация, француз филологияси, иқтисодиёт ва менежмент соҳаларида ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.

\

Форум доирасида «Францияда таълим» кўргазмаси ва Самарқанд шаҳридаги олий ўқув юртлари иштирокида давра суҳбати ўтказиш режалаштирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки,  Ўзбекистон Президентининг 2018 йил октябрь ойида Францияга амалга оширган расмий ташрифи натижасида мамлакатимизда илк маротаба Ўзбекистон-Франция таълим-форумини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон вакиллари “International Math...

Ўзбекистон вакиллари “International Mathematical Competition” халқаро олимпиадасида 2 та о...

Швейцариялик мутахассислар Ўзбекистонда ...

Фарғона жамоат саломатлиги ва профилактик тиббиёт институти раҳбарияти билан Цюрихдаги Шве...

«PISA» ва «PIRLS» тадқиқотларини ўтказиш...

Ўқувчиларни баҳолаш халқаро PISA ва бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳо...

Сўнгги янгиликлар