Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

30/Сентябрь/2021   Иқтисодиёт

Тошкентда Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда


ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур форум Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги босқичида илк бор ўтказилиши ҳамда кун тартибида белгиланган масалаларни муҳокама қилиш учун халқаро молия институтлари вакилларини, дунёнинг таниқли компания ва ташкилотларини ўзида мужассамлаштириши билан алоҳида аҳамият касб этади.

 Форумда халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукуматлар, йирик банклар ва инвесторлар, консалтинг ва аудит фирмалардан иборат юздан ортиқ ташкилотларнинг уч юздан ортиқ юқори мартабали вакили иштирок этмоқда.  Улар орасида Жаҳон банки вице президенти  Анна Бъерде,  Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шихин Чен, Rothschild&Co вице-президенти, кузатув кенгаш раиси Эрик де Ротшильд каби нуфузли меҳмонлар бор.

Икки кун давом этадиган халқаро форум ялпи йиғилиш билан бошланиб, юқоридаги нуфузли меҳмонлар иштирокида иқтисодий ислоҳотларнинг сарҳисоби муҳокама қилинди. Мазкур форумнинг икки кунлик дастуридан жами ўн тўртта секция жой олган бўлиб, унда давлат корхоналари ва банклар трансформацияси, хусусийлаштириш, капитал бозорини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари каби мавзулар қамраб олинган.

Шунингдек, нуфузли «Financial Times» нашри билан «Рақобатбардошликни ошириш учун иқтисодиётни эркинлаштириш» мавзусида панел муҳокамаси бўлиб ўтади ва ушбу муҳокамалар «Financial Times» нашрининг онлайн платформалари орқали жонли эфирга узатилади.

Мазкур тадбирга «Financial Times» нашрининг “fDi Intelligence” муҳаррири Якопо Деттони модераторлик қилади. Анжуманда Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан бирга ЕТТБнинг собиқ президенти Сума Чакрабарти, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Ҳела Шейхруху ва Аделаида университети профессори Бофар Этади иштирок этади.

Ташкилотчилар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мазкур форум Ўзбекистон халқаро ташкилотлар, компаниялар ва бошқа хорижий ҳамкорлар учун ислоҳотлар, глобал ташаббус ва ғояларни муҳокама қилиш ва амалга ошириш бўйича “чорраҳа”га айланади.

Таъкидлаш жоизки, форум давомида иқтисодий ислоҳотлар натижалари бўлган элликдан ортиқ муҳим шартномалар ва келишув ҳужжатлари тантанали равишда имзоланиши кўзда тутилган.

Форумнинг иккинчи кунида қатор келишув ва меморандумлар имзоланиши кутилмоқда. Анжуманнинг ёпилиш маросими икки кунлик муҳокамалар натижасида халқаро ва миллий экспертларнинг келгуси иқтисодий ислоҳотлар бўйича фикрларини умумлаштирилади.

Мавзуга оид

Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистон билан...

Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли ва мамлакатни модернизация қилиш борасида эришилаётган ютуқ...

Инновацион ривожланиш вазири Туркия комп...

Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Ойбек Норинбаев Туркиянинг «Gumbel ...

Сингапурдан муносабат: Ўзбекистон ташабб...

Сингапурнинг «Alpha Global Capital Pte. Ltd.» (AGC) компанияси раиси Харис Тумин Ўзбекисто...

Сўнгги янгиликлар