Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Тошкентда Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм маъмуриятлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё»АА/. Бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм маъмуриятлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Йиғилишда Ўзбекистон  Бош  вазири ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Ҳиндистон туризм вазири ўринбосари Ракеш Кумар Верма, Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманқулов, Россия туризм федераль агентлиги  раҳбари Зарина Догузова, Покистон ҳудудлараро мувофиқлаштириш бўйича федераль вазири Эҳсан ур Раҳмон Мозори, Тожикистон туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Тожиддин Жўразода, шунингдек, туризмни ривожлантириш ва маданий меросни авайлаб асраш бўйича халқаро экспертлар, турли вазирликлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фахрий  меҳмонлар иштирок этдилар.

ШҲТ Бош котиби Чжан Мин тадбирда онлайн форматда маъруза билан қатнашди.  

Пандемиядан кейинги даврда ҳамкорлик қилиш, туризм соҳасини тиклаш ва янада ривожлантириш, ШҲТнинг ягона туризм брендини шакллантириш ва уни илгари суриш, янги жозибадор йўналишларни яратиш ва мавжуд йўналишларни хавфсиз туризм нуқтаи назаридан оптималлаштириш масалалари, туризм соҳасида сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ўзининг табрик нутқида қуйидагиларни  таъкидлади.

-Йил сайин ривожланиб бораётган сайёҳлик индустриясини давлатлар миллий иқтисодиётнинг муҳим сегменти ва давлат рақобатбардошлигини оширишнинг стратегик рағбати сифатида баҳоламоқда, - деди у. - Мамлакат раҳбарининг фаол ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши туфайли Ўзбекистон туризм бозори халқаро сайёҳларни қабул қилиш учун ўз эшикларини кенг очди. Қисқа вақт ичида Ўзбекистонга визасиз кириб чиқувчи давлатлар сони 9 тадан 92 тага кўпайди. ШҲТ давлатлари билан туризм алоқаларини янада ривожлантириш биз учун устувор йўналишдир. Сайёрамиз жами аҳолисининг 44 фоизини қамраб олган ШҲТ ҳудуди салоҳияти тўлиқ ишга солинмаган улкан туризм бозоридир. Мисол тариқасида 2019 йилда ШҲТ давлатларидан 250 миллионга яқин сайёҳ хорижда дам олиш учун кетганини келтириш мумкин. (Ҳиндистон 27 миллион, Хитой 155 миллион, Ўзбекистон 1,7 миллион, Қозоғистон 206 минг, Тожикистон 31 минг, Россия 20 миллион). Биз барча кучларни бирлаштириб, бу оқимни, биринчи навбатда, «ШҲТнинг ички туризми”ни ривожлантиришга йўналтиришимиз керак.

Чжан Мин, ШҲТ Бош котиби:

- Бугунги кунда ШҲТ олдида туризм соҳасидаги  ҳамкорликни  сифат жиҳатидан янги, юқори босқичга кўтариш вазифаси турибди. Бунинг учун барча зарур шарт-шароит ва имкониятлар мавжуд. Шу нуқтаи назардан, ШҲТ доирасида  кўп қиррали  шерикликни ривожлантириш бўйича ШҲТ давлатлари раҳбарлари томонидан белгиланган келишув ва вазифаларни амалга ошириш учун идоралараро доимий ва бевосита алоқалар муҳим. Бундан ташқари, туризм иқтисодий манфаат, дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик, инновациялар ва фаровонликнинг асосий дирижёрлари бўлгани ҳолда минтақалараро ҳамкорликнинг, жумладан, ислоҳотлар ва ўзгаришларни амалга оширишнинг асосий таркибий қисми бўлиб қолмоқда.

Учрашувда туризм маъмуриятлари раҳбарлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Битим лойиҳасини маъқулладилар. Ҳужжат Самарқанд шаҳрида  бўлажак ШҲТга аъзо Давлатлар раҳбарлари кенгашининг саммити доирасида имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, эртага «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» халқаро форуми бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

Беларусь Ўзбекистон томонидан Душанбе са...

Беларусь Миллий фанлар академияси Фалсафа институти тадқиқотчиси Алексей Дзермант «Belarus...

Хитой оммавий ахборот воситалари ШҲТ Бош...

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Чжан Миннинг Ўзбекистонга ташрифи ва унинг як...

Бугун ШҲТга аъзо давлатларнинг илм-фан в...

Бугун Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг и...

Сўнгги янгиликлар