Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Декабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу раҳбарлик қилдилар.

Сиёсат ва дипломатия, иқтисодиёт ва тараққиёт, хавфсизлик, инсон ўлчови, маданий-гуманитар алоқалар йўналишларидаги икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари доирасидаги муносабатлар юзасидан фикр алмашилди.

АҚШнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги доимий ва қатъий позицияси яна бир бор тасдиқланди. АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни фаол қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинди.

Томонлар "C5+1" механизми доирасидаги ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш ва ушбу форматни салмоқли натижаларга эришиш даражасига олиб чиқиш лозимлигини қайд этдилар.

Делегациялар терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашиш, Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакатни можародан кейинги тиклаш ва афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини аниқ йўналишлар бўйича институционаллаштириш, шунингдек, Инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда Икки томонлама солиққа тортишдан қочиш тўғрисида битимлар тузиш бўйича музокаралар жараёнини бошлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ делегацияси Москвада Давл...

Москва шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Россия...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун БМТ Болалар жамғармасини...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Япония ташқи ишлар вазирлигининг п...

Сўнгги янгиликлар