Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   ТИВ янгиликлари

Тошкентда «Ўзгараётган дунё ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» номли монография тақдимоти бўлиб ўтди

 ТОШКЕНТ, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент  давлат шарқшунослик университетида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўйича миллий координатори, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Раҳматулла Нуримбетовнинг «Ўзгараётган дунё ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» номли  монографиясининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги, ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази ходимлари, Тошкент  давлат шарқшунослик университети профессор-ўқитувчилари, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тошкент давлат шақшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева мазкур монография университет ҳузуридаги Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ қилиш илмий-таҳлил маркази ҳамда ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази билан ҳамкорликда чоп этилганини маълум қилди. У ушбу қўллаланма миллий сиёсатшунослигимизда Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг фаолиятини чуқур ўрганишга қаратилган илк илмий асарлардан бири эканлигини қайд этди.

ШҲТ Ўзбекистондаги Халқ дипломатиясининг маркази директори Қобилжон Собиров мазкур китобнинг чоп этилиши мамлакатимиз жамоатчилиги орасида ШҲТ фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг янада ортиши, шу жумладан, “Шанхай руҳи” тамойилларининг мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат қилишини билдирди.

Соҳа мутахассислари мазкур монография юқори даражада тайёрлангани, муаллифнинг дипломатик фаолиятдаги тажрибаси ва билими асарнинг илмий-амалий аҳамиятини янада оширганини таъкидлади.

Муаллиф  Рахматилла Нуримбетов монографиянинг асосий моҳияти хусусида тўхталиб, ШҲТнинг янги дунё тартиботи шаклланаётган ҳозирги даврдаги ўрни ва роли, унинг Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ва минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қўшаётган ҳиссаси, тузилманинг яқин ва узоқ келажакда ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасидаги фаолияти ва жорий раислигининг ўзига хос жиҳатлари хусусиятларини қайд этди.

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги давом этаётган раислиги муносабати билан ушбу илмий монография тадқиқотчилар, докторантлар ва умуман кенг жамоатчилик учун муайян қизиқиш уйғотишига умид билдирилди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Сингапур элчисини...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Сингапурнинг мамла...

Ташқи ишлар вазирлигида Европа Комиссияс...

Ташқи ишлар вазирлигида Европа Комиссиясининг Ташқи сиёсат воситалари хизматининг Глобал в...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири иқлим ўзг...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация бугун вазирлар ви...

Сўнгги янгиликлар