Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Август/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форуми бошланди

ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Бугун эрталаб Тошкентда Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо давлатлари ҳудудлари раҳбарларининг гибрид форматдаги форуми бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин қутловлари билан мурожаат қилдилар.

Икки кун давомида тадбир иштирокчилари ташкилотга аъзо мамлакатлар эътиборини туризм, маданият ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга жалб этиш юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.

Анжуман дастурига кўра, учта шўъба сессиялари, шунингдек, ташкилот мамлакатлари ишбилармон доираларининг вакиллари билан бизнес-форум ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, минтақа раҳбарлари форуми минтақа давлатларига минтақани янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини биргаликда ва ҳар томонлама кўриб чиқиш имконини берувчи мулоқот майдончаси вазифасини ўтайди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Олий суди раиси Шанхай ҳамкор...

Бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг 17-йиғил...

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизли...

Пойтахтимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари коти...

ШҲТ сайёҳлик форуми Тошкентда ҳамкорликн...

Бугун пойтахтимизда академик ва ишбилармон доиралар, шунингдек, туризм соҳаси вакиллари иш...

Сўнгги янгиликлар