Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари Аёллар форуми бошланди

ТОШКЕНТ, 19 август.  /"Дунё" АА/. Бугун эрталаб пойтахтимиздаги Конгресс-холлда саккиз мамлакат вакиллари иштирокида Шанхай ҳамкорлик Ташкилотининг Аёллар форуми иш бошлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


Форумни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раҳбари Танзила Норбоева кириш сўзи билан очди.

ШҲТ Бош котиби Чжан Миннинг ҳам форумда онлайн шаклда сўзга чиқиши кутилмоқда.

Форум доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш ва уларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кучайтириш, хотин-қизлар тадбиркорлигининг ШҲТ мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси, ШҲТ мамлакатларининг барқарор ва инклюзив ривожланишида аёлларнинг роли, пандемия муаммоларини бартараф етишда гендер ҳиссаси ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган шўъба мажлислари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий ...

Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматилла Нуримбетов «Дунё» АА учун ...

Ўзбекистон Тошкентда ШҲТга аъзо давлатла...

Бугун пойтахтимизда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар илм-фан ва...

Раҳматулла Нуримбетов: ШҲТ мамлакатлари...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Самарқанд саммитиг...

Сўнгги янгиликлар