Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-учрашуви бошланди

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Бугун эрталаб Тошкентда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-учрашуви ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувда аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва Ижроия қўмитасининг вакиллари иштирок этмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, терроризм, экстремизм, қурол ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

ШҲТ Хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашуви 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчи-маслаҳат механизми ҳисобланади. Биринчи учрашув 2004 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 16-йиғилиши 2021 йил 23 июнь куни Душанбе шаҳрида (Тожикистон) бўлиб ўтганди.

Мавзуга оид

Нина Линде: ШҲТ доирасида Тошкент томони...

Латвия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори Нина Линда мамлакатимизнинг Шанхай...

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари ...

Кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) к...

ШҲТ сайёҳлик форуми Тошкентда ҳамкорликн...

Бугун пойтахтимизда академик ва ишбилармон доиралар, шунингдек, туризм соҳаси вакиллари иш...

Сўнгги янгиликлар