Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг 19-йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон томони раислигида Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар маданият вазирларининг 19-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда Ҳиндистон давлат маданият вазири аржун Рам Мегвал, Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, Хитой маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Жао Цюань, Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманкулов, Покистон федераль таълим, касб-ҳунар таълими, миллий мерос ва маданият вазирлигининг қўшма котиби Ахмед Сажжад, Россия маданият вазири Ольга Любимова, Тожикистон маданият вазири Зульфия Давлатзода, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин (онлайн) иштирок этдилар.

Томонлар ўтган давр мобайнида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, ташкилотга аъзо давлатлар маданият вазирларининг ўтган учрашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

- Бугунги кунда ШҲТ турли тарихий, маданий ва миллий анъаналарга мансуб давлатлар ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир,- деди Ўзбекистон маданият вазири Озобдек Назарбеков ўз табрик нутқида.- Маданият ва санъат соҳасида ШҲТнинг қўшма тадбирларини ўтказиш халқлар ўртасида ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, маданиятлар хилма-хиллигини сақлаш ва дунё халқларининг маданияти ва анъаналари тўғрисида билимлар тарқатишга хизмат қилади.

Ўзаро алоқалар анъанавий равишда икки томонлама ҳамкорлик шаклида амалга оширилади. Унинг мақсади маданият соҳасида алмашувни фаоллаштириш, ўзига хос ва ноёб миллий маданиятларни, мамлакатларимиз маданияти ва санъати соҳасидаги муваффақиятларни кенг намойиш этиш учун имкониятлар яратишдан ииборат.

 ШҲТ Бош котиби Чжан Мин йиғилиш иштирокчиларига йўллаган видеотабригида маданий алоқаларнинг нечоғли муҳим эканлигини қайд этди.

- ШҲТнинг маданий алоқалари ўзаро ҳамкорлик механизми кафолати вазифасини ўтайдиган маданият ва санъат фестивалларини ўтказиш орқали доимий равишда кенгайиб бормоқда,- деди ШҲТ Бош котиби. - Улар архивлар, кутубхоналар, музейлар, маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш, этник ҳунармандчилик, номоддий маданий мерос ва бошқа соҳаларга тегишли. Ҳамкорлик мазмуни тобора кенгайиб, кенг оммани қамраб олмоқда. Айниқса, пандемиядан кейинги алоқалар шароитида гуманистик ҳамкорлик ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва одамлар ўртасидаги масофаларни қисқатиришда муҳим рол ўйнади. Бизнинг амалий ҳаракатларимиз қатъият билан олдинга интилишимиз кераклигини кўрсатмоқда. Бу ШҲТ маконининг янада тараққий этиши учун муҳим куч манбаи ҳисобланади. ШҲТ ўзининг учинчи ўн йиллигига қадам қўяётган даврда ўзаро ишонч, ўзаро манфаат, тенглик, ўзаро маслаҳатлашув, маданий хилма-хилликни ҳурмат қилиш ва ҳамкорликда ривожланиш истаги бўлган «Шанхай руҳи» тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ШҲТ минтақасида маданиятлар нури янада ёрқинроқ бўлиб, барча мамлакатлар маданиятлар интеграциясида янги ривожланишга эришилишига умид билдираман.

Учрашув доирасида томонлар ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ўртасида Ўзбекистон томони ташаббуси билан тақдим этилган Музей иши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум лойиҳасини маъқулладилар ва ШҲТ Котибиятига 2022 йилда Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасида ушбу ҳужжатни имзолаш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилиш учун ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашига тақдим этиш бўйича мурожаат йўлладилар.  

Учрашув якунлари бўйича ШҲТга аъзо давлатлар Маданият вазирларининг 20-учрашувини 2023 йилда Ҳиндистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

«ШҲТ модели» саккизинчи интерактив ўйини...

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонлик – Ш...

ШҲТ сайёҳлик форуми Тошкентда ҳамкорликн...

Бугун пойтахтимизда академик ва ишбилармон доиралар, шунингдек, туризм соҳаси вакиллари иш...

ШҲТ Бош котиби эртага Ўзбекистонга келад...

13 май куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация Ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар