Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

09/Июнь/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи учрашуви гибрид форматда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Учрашувда Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирининг ўринбосари Раджеш Бхушан, Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов, Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси раиси Ма Сяовей, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жаркынбек Касымбеков,  Покистон соғлиқни сақлаш   вазирлигининг махсус котиби, координатор  Али Шалвоний, Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ва Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида иштирокчиларни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин  табрикладилар.

ШҲТ Бош котиби ўз маърузасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ташкилот учун сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ўзининг бурчи эканини таъкидлади. «Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд», деди у.

Учрашувда COVID-19 пандемияси даврида юқори сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига доир масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, тузилмага аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, анъанавий тиббиётни замонавий тиббиётга интеграция қилиш, юқумли касалликлар хавфини камайтириш бўйича делегациялар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Мулоқот якунида ШҲТга аъзо давлатлар аҳолисининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бирламчи тиббий ёрдамни ривожлантириш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, тарқалишига қарши курашиш, эрта аниқлаш, даволаш каби қатор соҳаларда изчил ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўз навбатида, репродуктив саломатлик, COVID-19дан кейин реабилитация қилиш, ШҲТга аъзо давлатларнинг етакчи тиббиёт марказлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш, илғор диагностика усулларини жорий этиш, коронавирус инфекциясининг олдини олиш соҳаларида тажриба алмашиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Телетиббиёт технологиялари, анъанавий тиббиёт, фармацевтика ва санитария-эпидемиология хизматлари соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашув давомида томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг телемедицина соҳасидаги ҳамкорлик ва юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, COVID-19 дан кейин реабилитация қилиш, эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш соҳасидаги етакчи тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик концепцияси бўйича “йўл харитаси” лойиҳасини маъқулладилар. (Ҳужжатлар ШҲТга аъзо  давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида тасдиқлаш учун тақдим этилиши режалаштирилган).

Тадбир якунида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши баённомаси имзоланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаг...

Ҳиндистоннинг «Political Events» ва «Political & Defence Weekly» таҳлилий журналларида «...

Ўзбекистон ҳамкорларни гиёҳванд моддалар...

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар гиёҳвандли...

Владимир Норов: Ўзбекистон халқ дипломат...

Тошкентда иш бошлаган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломатияси форумида Ўзбекистон...

Сўнгги янгиликлар