Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Январь/2023   Илм-фан

Тошкентда «Space Technology Conference, STC-2023» халқаро конференцияси ўтказилади

ТОШКЕНТ, 25 январь. /Дунё АА/. Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан жорий йил 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «Space Technology Conference, STC-2023» халқаро конференцияси ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистонда космик технологияларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларга таъсирига бағишланган мазкур конференция Буюк Британиянинг “Dialogue Events” компанияси кўмагида ташкил этилмоқда.

Конференция доирасида шўъба муҳокамалар, тақдимотлар, Ёшлар форуми, икки ва кўп томонлама “G2G”, “G2B” ва “B2B” шаклларидаги музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Анжуманда Марказий Евроосиё давлатлари космик агентликлари ва тегишли идоралари, халқаро фазо ташкилотлари, космос соҳадаги хусусий жабҳа вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Конференцияни ўтказишдан кўзланган мақсад космик технологияларни Марказий Евроосиё мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барқарор омили сифатида муҳокама қилиш учун минтақанинг космик агентликлари ва халқаро космик ҳамжамиятни бирлаштирган ҳолда замонавий космик технологияларнинг иқтисодиётдаги турли соҳаларга тадбиқ этилиши орқали соҳалар самарадорлигини ошириш имкониятларини ёритиш, соҳадаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.

Мавзуга оид

ЖИДУ ва SDA Bocconi менежмент мактаби ўр...

Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси кўмаги ва иштирокида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия уни...

«Neo Uzbekistan: mechauz» лойиҳаси хулос...

“MechaUz: Ўзбекистонда «Мехатроника ва робототехника» бакалавриат таълим йўналишини иннова...

Ўзбекистон «EXPO-2020 DUBAI»да Мусо Ал-Х...

Ўзбекистон «EXPO-2020 DUBAI» доирасида ўтказилган «Al Burda» фестивалида «Dixit Algorizmi»...

Сўнгги янгиликлар