Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   Жамият

Тошкентда зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш ва медиада гендер сезгир образларни яратишга бағишланган халқаро конференция ўтказилди

ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (UNFPA) кўмагида «Зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш. Медиада гендер сезгир образларни яратиш» мавзусида тажриба ва билим алмашишга бағишланган халқаро конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси – Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева, БМТ Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси Бош директори Татьяна Валовая, Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева, БМТ доимий координатори вазифасини бажарувчи ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шарлотта Адриан, тегишли давлат органлари ва нодавлат сектор вакиллари, халқаро ташкилотлар экспертлари, шунингдек, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Конференцияда гендер зўравонликка қарши курашиш бўйича идоралар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш зарурати, хотин-қизлар ҳуқуқларини институционал ҳимоя қилишда хотин-қизлар масалалари бўйича тегишли қўмитанинг роли, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аёлларни ҳимоя қилиш механизмлари каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Танзила Норбоева ўз сўзида масалага энг аввало таълим соҳасидаги вазирларнинг эътиборини қаратиб, «таълим тизимининг барча босқичларида — боғчадан бошлаб то олий таълим тизимигача узвийликни таъминлаган ҳолда, бир-биримиз билан яқин ҳамкорликда ўқув жараёнида гендер тенглик, зўравонликка муросасизлик ва барқарор ривожланиш мақсадларининг бошқа йўналишларини болаларимиз онгига қизиқарли дастурлар орқали етказиб боришни йўлга қўйишимиз керак. Мана шунда биз ҳар томонлама комил инсонларни тарбиялашга эришамиз. Айнан шунда бизга реабилитация марказлари, ишонч телефонлари керак бўлмай қолади» дея таъкидлаб ўтди.

Тадбир иштирокчилари томонидан ОАВ фаолиятида аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги кафолатларини таъминлаш, жумладан, гендер кадрлар тенглигидан ахборотни тақдим этишгача бўлган барча нуқтаи назарлар кўриб чиқилди.

 Конференция якунида Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураши...

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мамлакатимиз давлат бошқарув органлари орасида би...

Владивосток шаҳрида “Ғалаба боғи фалсафа...

Мамлакатимизнинг Владивостокдаги Бош консулхонаси томонидан ушбу шаҳарда жойлашган “А.П.Че...

«Менинг армиям – менинг фахрим» танловин...

Бадиий академия томонидан Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Вата...

Сўнгги янгиликлар