Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Июль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Тошкентнинг Чилонзор тумани ва Сеулнинг Янгчон тумани ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда


СЕУЛ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Мамараимов билан Сеулнинг Янгчон тумани ҳокимлигининг халқаро ҳамкорлик масалаларини назорат қилувчи, умумий бўлим бошлиғи ўринбосари Чои Ми Гью ўртасида видеоконференция форматида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, пойтахт туманлари ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш ва савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Чои Ми Гью Ўзбекистон ва Жанубий Корея пойтахтининг икки тумани ўртасида 2019 йилнинг сентябрида Сеулда имзоланган ҳамкорлик ва дўстлик тўғрисидаги протокол асосида Янгчон тумани ҳокимлиги Чилонзор тумани билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаол ишлар қайта тикланганини маълум қилди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият олдиндан режалаштирилган ишларни тўлиқ амалга оширишга имкон бермади. Хусусан, Янгчон тумани делегацияси 2020 йилда Тошкент шаҳрига ташриф буюришни режалаштирган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли Жанубий Корея томонининг ташрифи ортга сурилди.

Илҳомжон Мамараимов туман ҳокимлиги раҳбариятининг Жанубий Корея томони билан амалий ҳамкорликни жадаллаштиришга бўлган қизиқишини таъкидлади. Шу муносабат билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон ва Жанубий Корея пойтахтлари туманлари раҳбарлари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этишни таклиф этди.

Онлайн-музокаралар чоғида томонлар илгари келишилган соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашди. Жумладан, Чилонзор тумани билан Янгчон тумани ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш билан боғлиқ ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги мадан...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш бў...

Ўзбекистон элчихонаси: Апрель ойида АҚШд...

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов «Project C.U.R.E.» нодавлат нотижорат ташкилотининг хориж...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқни муҳо...

Бугун мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Бош прокуратураси халқаро б...

Сўнгги янгиликлар