Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Тожикистон ҳукумат делегацияси пойтахтимиздаги «TEXNOPARK» МЧЖ ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди


ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Кеча «TEXNOPARK» МЧЖга Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода бошчилигидаги Тожикистон ҳукумат делегацияси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тожикистон Бош вазири «Samsung» бренди остида ишлаб чиқарилаётган совутгичлар ишлаб чиқарилиши билан танишди.

Бундан ташқари, делегация қолип ва штамплар, сув насослари, саноат кондиционерлари, лифтлар ва эскалаторлар ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечирди. «Osten» бренди остида тайёрланаётган “ақлли” газ ҳисоблагичлар билан танишиш жараёнида Тожикистон Бош вазирига Ўзбекистонда жорий этилаётган «Газни тижорат ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими» дастури ҳақида сўзлаб берилди.

Тожикистон делегацияси, шунингдек, металл конструкциялар ва сэндвич-панеллар, дераза ва эшиклар учун аксессуарлар, панел радиаторлар, шунингдек, алюминий композит панеллар ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюрди. Жорий йил Душанбе шаҳрида  «TEXNOPARK» МЧЖнинг шоу-румини очиш масаласи муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон расмий делегацияси мамлакатимизга Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этиш учун келди.

Мавзуга оид

USAIDнинг тўлиқ миссияси Ўзбекистонда фа...

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлигининг (U...

ИТСВ: Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбоса...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Шеньженда ўтказилган халқаро кўргазмада ...

Шеньженда ўтказилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари ва туристик салоҳияти тақд...

Сўнгги янгиликлар